Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Португалия, Исландия ва Саудия Арабистони терма жамоалари Россияга етиб боришди
Португалия, Исландия ва Саудия Арабистони терма жамоалари жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Россияга етиб боришди.
Европа чемпионатининг амалдаги ғолиби - Португалия терма жамоаси Москва вилоятидаги Кратово шаҳарчасида истиқомат қилади. Улар гуруҳ босқичида Испания (15 июнь, Сочи), Марокаш (20 июнь, Москва) ва Эрон (25 июнь, Саранск) билан беллашади.
Исландия терма жамоаси Геленжик шаҳрида истиқомат қилади. Ҳеймир Ҳадлгримссон шогирдлари гуруҳ босқичида Аргентина (16 июнь, Москва), Нигерия (22 июнь, Волгоград) ва Хорватия (26 июнь, Ростов-на-Дону) билан куч синашади.
Саудия Арабистони терма жамоаси Санкт-Петербург шаҳрида истиқомат қилади. Хуан Антонио Пицци шогирдлари ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Россия (14 июнь, Москва), Уругвай (20 июнь, Ростов-на-Дону) ва Миср (25 июнь, Волгоград) билан беллашади.
Мавзуга оид

13:47 / 20.07.2025
Саудияда 20 йил комада ётган шаҳзода вафот этди

20:51 / 19.07.2025
Саудия Арабистони хорижликларга кўчмас мулк сотиб олиш шартларини енгиллаштиради

15:19 / 15.07.2025
Саудия Арабистони 170 км узунликдаги осмонўпар шаҳар лойиҳасини қайта кўриб чиқмоқда

08:34 / 04.07.2025