Нетаньяху Исроил Эрон билан урушмоқчи эмаслигини айтди

Фото: РИА Новости / Алексей Никольский
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроил Эрон билан унинг махфий ядровий дастурига қарамасдан урушишни истамаслигини айтди.
“Ҳеч ким ҳодисалар бундай бўлишини истамаяпти. Айнан Эрон минтақада қоидаларни ўзгартирмоқда”, деб айтган Нетаньяху “Исроил Эрон билан урушга тайёрланаяптими?” деган саволга жавобан.
Аввалроқ Нетаньяху Исроил ихтиёрига Эрон ядровий дастурининг махфий ҳарбий қисми мавжуд бўлганини тасдиқловчи юз минглаб ёзма ва рақамли ҳужжатлар тушганини маълум қилганди. Унинг айтишича, агар бу маълумотлар 2015 йилда ошкор бўлганда, Эрон билан ядровий битим тузилмаган бўларди.
Нетаньяхунинг таъкидлашича, ядровий битим Эронга фойдалидир, чунки унга чексиз миқдорда уран беради ва баллистик ракеталарини қамраб олмайди. Исроил бош вазирининг айтишича, Эрон истаса жуда тез қўллаши мумкин бўлган бомбаларни ишлаб чиқариш бўйича катта билимларга эга.
Нетаньяхунинг айтишича, ядровий битим Эронни босиқроқ қилмайди, Исроил эса қуролланишга ядровий қурол олмаган.
Мавзуга оид

13:03 / 19.04.2025
Сафини кенгайтириб олган ҲАМАС, Украина шаҳарларига ракета ҳужуми ва Суриядаги базаларини ёпаётган АҚШ — кун дайжести

11:33 / 19.04.2025
Reuters: Эрон АҚШ билан янги ядровий келишув учун кафолатлар олишни истаяпти

13:46 / 18.04.2025
Фаластинни тан олмоқчи бўлаётган Франция, Трампдан Путинга сўнгги ултиматум ва «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқарган Россия — кун дайжести

19:46 / 17.04.2025