Қидирувда бўлган шахс Санкт-Петербург шаҳрида қўлга олинди
Бухорода талончилик жиноятини содир этиб, қидирувда бўлган шахс Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро ИИБ хабар берди.
Ўтказилган “Қидирув” тадбирлари давомида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди ҳамда 3-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун 2017 йилнинг январь ойидан буён қидирувда бўлган, Когон шаҳар, Машъал кўчасида яшаган, 1995 йилда туғилган А.С. Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида қўлга олинди.
У Ўзбекистон Республикасига олиб келинган ва Бухоро вилояти ИИБга қарашли 3-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Мавзуга оид

18:19 / 04.06.2025
Санкт-Петербургдаги рейдда 200 нафардан ортиқ мигрант қўлга олинди

17:58 / 03.06.2025
Бухорода 36 нафар боғча тарбияланувчиси иккита Damas’да ташилди

20:22 / 29.05.2025
Бухоро учун Хитойдан 27 та замонавий автобус харид қилинди

16:16 / 16.05.2025