Brent нефти нархи 2014 йилдан бери илк бор 75 доллардан ошди

Фото: Fotolia
Brent навидаги нефть нархи 2014 йил 26 ноябрдан бери илк бор 75 доллардан ошди. 23 апрель кечки вақт унинг нархи 1,34 фоизга кўтарилиб, бир барррели учун 75,04 долларни, WTI нефти нархи эса 68,97 долларни ташкил қилган.
Нефть нархи ошишига Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашиши, жумладан Яман олий сиёсий кенгаши раҳбари Салоҳ ас-Самаднинг Саудия Арабистони ҳарбий-ҳаво кучлари берган авиазарбалари оқибатида ҳалок бўлиши ҳақидаги янгилик таъсир кўрсатган.
Шунингдек, 23 апрелда Саудия Арабистони 2018 йил февралда нефть қазиб олиш ҳажми бўйича Россиядан ўтиб кетгани маълум қилинди. Россия кунига 9,533 млн баррель нефть олиб, 11 ой 1-ўринни эгаллаб келган. Февралда эса Саудия Арабистонининг нефть олиш ҳажми кунига 9,982 млн баррелга етган ва бу унга нефть қазиб олиш бўйича дунёда 1-ўринга чиқиб олишга имкон берган.
Мавзуга оид

13:53 / 07.06.2025
2025 йилги Ҳаж мавсуми: 1,6 миллион зиёратчи ва оқимнинг камайиши сабаблари

17:32 / 04.06.2025
Саудия Арабистонида Ҳаж қоидасини бузган 76 минг киши ҳибсга олинди

07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади

19:00 / 19.05.2025