Видео: Қироллик қароргоҳи яқинида отишма овозлари. Ўйинчоқ дрон туфайли Саудия Арабистонида шов-шув кўтарилди

Фото: AFP
Саудия Арабистони қироли Салмон King Khaled ҳарбий базасидаги бункерга эвакуация қилинди. Бу ҳақда 21 апрелда Twitter’да журналист Али Ал-Аҳмад маълум қилди.
Breaking News Global Ар-Риёддаги қироллик саройида отишма ва портлаш овозлари эшитилганини маълум қилган. Шу сабабли баъзи оммавий ахборот воситалари қиролликда давлат тўнтарувига уриниш бўлганини маълум қилган.
Бироқ The Wall Street Journal журналисти Маргарита Станкатининг таъкидлашича, ҳеч қандай жиддий ҳолат юз бермаган. Шунчаки қирол қароргоҳига ўйинчоқ дрон ёки самолётча жуда яқин учиб келган. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

Мавзуга оид

00:05
Франциянинг Renault компанияси Украина учун дронлар ишлаб чиқаради

13:53 / 07.06.2025
2025 йилги Ҳаж мавсуми: 1,6 миллион зиёратчи ва оқимнинг камайиши сабаблари

13:45 / 05.06.2025
СБУ «Паутина» операциясининг янги кадрларини кўрсатди

17:32 / 04.06.2025