Туркманистон делегацияси Ўзбекистонда тантанали кутиб олинди
Жорий йилнинг 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев, қатор маданият ходимлари ва Хоразм вилоятининг хоким ўринбосари билан биргаликда Туркманистон Республикасидан ташриф буюрган делегацияни чегара ҳудудда тантанали кутиб олишди.
Туркманистондан ташриф буюрган ижодкорлар, санъат усталари ва раққосалар ўзбек анъаналарига мос равишда нон ва ширинликлар билан кутиб олинди. Хоразм ансамбль жамоасининг шўх қўшиқларига эса, меҳмонлар биргаликда завқ олиб, шодон рақсга тушишди.
Эслатиб ўтамиз: Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 23 апрель куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан келади. Президентлар пойтахтдаги Махтумқули кўчасига бориб, Ашхобод сайилгоҳининг очилиш маросимида қатнашиши мўлжалланган.
Гурбангули Бердимуҳамедов 24 апрель куни Хоразм вилоятига боради. Урганч туманидаги «Улли ҳовли» ёдгорлиги, Хивадаги «Ичан қалъа» мажмуасига ташриф ва бошқа маданий тадбирлар режалаштирилган.
Мавзуга оид

16:56 / 15.04.2025
Туркманистонда хорижликларнинг киришини соддалаштириш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланмоқда

00:41 / 30.03.2025
Саида Мирзиёева Туркманистондаги халқаро конференцияда иштирок этди

20:08 / 21.03.2025
Туркманистон президенти «Қадр кечаси» муносабати билан 321 нафар маҳбусни афв этди

17:00 / 19.03.2025