SpaceX экзосайёраларни «овловчи» телескопни фазога учирди

Фото: NASA
АҚШнинг SpaceX компанияси Флоридадаги космодромдан иккинчи уринишда TESS космик телескопига эга бўлган Falcon 9 ракетасини учирди. Миссияга Тошкент вақти билан соат 3:51да старт берилган.
Телескоп Қуёш тизими ташқарисида транзитлар усули билан сайёраларни қидиришга мўлжалланган. Режага кўра, TESS аввалдан танлаб олинган 200 минг юлдуз ёрқинлигини ўлчайди ва уларнинг ҳар биридан нурни икки сония давомида йиғади. Телескоп Қуёш атрофидаги 200 мингдан ортиқ юлдузни тадқиқ қилиб, экзосайёралар учун 1500 дан кўпроқ янги номзодлар каталогини яратади. Улар ҳақиқатдан ҳам бор эканини эса кейинчалик бошқа услублар билан исботлаш талаб этилади.
Қайд этилишича, TESS деярли бутун осмонни кузатади. Миссия вазифалари 2006 йилда қўйилган. 2013 йилда эса NASA қиймати 337 млн доллар бўлган миссия лойиҳасини амалга оширишга киришганди.

Мавзуга оид

09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади

22:35 / 25.05.2025
SpaceX компанияси Starship кемаси портлашига нима сабаб бўлганини эълон қилди

23:30 / 04.05.2025
Техас аҳолиси SpaceX шаҳрини ташкил этишни ёқлаб овоз берди

17:37 / 22.04.2025