Сурияга янги ракета ҳужуми уюштирилди

Фото: Pikabu
Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ПВО Ҳомс вилоятидаги Шайрат авиабазасига қилинган ҳужумларни қайтарган. Бу ҳақда мамлакат давлат телевидениесига асосланган ҳолда Reuters агентлиги хабар тарқатган.
Аниқлик киритилишича, барча ракеталар ҳаводалигидаёқ уриб туширилган.
Ҳозирча бу АҚШ, Буюк Британия ва Франциядан иборат иттифоқчи кучларнинг, ёки террорчилик ташкилотининг ҳужуми экани аниқ эмас. Ҳужум Исроил томонидан уюштирилган бўлиши ҳам мумкин.
14 апрелга ўтар кечаси АҚШ, Буюк Британия ва Франция Суриянинг Дума шаҳрида амалга оширилгани тахмин этилган кимёвий ҳужумга жавобан Сурия бўйлаб ракета зарбаларини берди. Сурия ҳукумати кимёвий ҳужум фактини инкор этмоқда ва Ғарб мамлакатлари зарбаларини тажовуз деб атамоқда.
Мавзуга оид

16:53 / 08.04.2025
Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шаръанинг акаси президент маъмурияти бош котибига айланди

00:59 / 07.04.2025
Сурияда ҳали ҳам 100 дан ортиқ кимёвий қурол омборлари мавжуд — NYT

17:59 / 06.04.2025
Киев ракеталар ҳужумига учради

16:50 / 30.03.2025