Жаҳон | 22:48 / 17.04.2018
12978
2 дақиқада ўқилади

Европарламентда Сурияга зарба берилишини танқид қилган депутат олқишланди

Фото: РИА Новости / Алексей Витвицкий

Европарламентда Европа иттифоқи дипломатияси Федерика Могерини бошчилигида ўтган дебатларда Сурияга зарба берилишини танқид қилган франциялик депутат Брюно Гольнишнинг кимёвий ҳужум видеосининг ҳақиқийлиги ва бу ҳужумга бирор-бир исбот борлиги ҳақидаги саволлари олқишлар билан кутиб олинди.   

“Бу аралашув жавоблардан кўра кўпроқ саволлар туғдиради. Биринчи савол, нима учун Шарқий Ғутадаги ҳудуд жангарилар қўлида бўлгани, айнан улар тинч аҳолини асирда ушлаб тургани ва Дамашқ маркази ва насроний кварталга мунтазам ракета отгани биздан яширилди?”, деб савол билан юзланди Гольниш Страсбургдаги дебатларда.

“Иккинчи савол: бутун дунёни жунбишга келтирган ва Франция президентида бундай ғазабни уйғотган видеоёзув – у қачон суратга олинган, ким, қаерда суратга олган,  ким уни берган?”, деб давом эттирди Гольниш.

Депутат ўз нутқида “Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти кимёвий ҳужум бўлгани ҳақида маълумотлар бермаган бўлса-да, нима учун кимёвий ҳужум бўлгани ҳақида хулоса чиқарилган?” деган савол билан юзланди. 

“Башар Асад бу ҳудудда шундоқ ҳам ғалабага эришаётган ва душманларининг чиқиб кетиши учун йўлак ташкил этилган бир вақтда, кимёвий ҳужум қўллашидан қандай маъно бор? Яна бошқа кўплаб саволлар ҳам бор”, деб ўз сўзлариния якунлаган Гольниш. Шундан кейин залда қисқа олқишлар янграган.

Ғарб Суриянинг Дума шаҳрида кимёвий ҳужум содир этилишида расмий Дамашқни айблаб келмоқда. Бироқ Москва ва Дамашқ 7 апрелда Думада ҳеч қандай кимёвий ҳужум бўлмаган ва воқеалар саҳналаштирилган, деб ҳисобламоқда.  

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти