Порошенко МДҲ мамлакатлари билан қатор келишувларни бекор қилишга қарор қилди

Фото: Reuters
Украина президенти Петр Порошенко ҳукуматга МДҲ мамлакатлари билан қатор келишувларни бекор қилиш вазифасини топширди. Бу ҳақида душанба куни Украина президентининг Олий рададаги вакили Ирина Луценко мамлакат парламентидаги мувофиқлаштириш кенгашида маълум қилди.
"Олий бош қўмондон ҳукуматни МДҲ мамлакатлари ўртасидаги барча кўп томонлама келишувлар инвентаризациясини ўтказишга чақирди, бундан мақсад прагматик жиҳатдан Украинага зарур бўлганларинигина қолдириб, қолганларини бекор қилиш. Масалан, дипломларни тан олиш тўғрисидаги келишув, бандликни тан олишга доир битим, транзит келишуви ва Украина иқтисодиёти фаолияти учун зарур бўлган бошқа шартномалар ўз кучини сақлаб қолади", - дейди у.
Мавзуга оид

13:06
Украина: жасадларни ватанга қайтариш шу ҳафта бошланади

09:23
Россия ҳарбий базаларда самолётлар учун усти ёпиқ махсус жойлар қурмоқда

21:39 / 08.06.2025
АҚШ Украинага ваъда қилинган 20 мингта ракетани Яқин Шарққа юборди — Зеленский

18:53 / 07.06.2025