Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон Скрипални заҳарлашда ишлатилган модда манбаини топди – ОАВ

Фото: Corporal Pete Brown/AP
Британия махсус хизматларининг фикрича, ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи заҳарланган “Новичок” асаб-фалажловчи модда қаерда ишлаб чиқарилганини аниқлашга муваффақ бўлишган. Бу ҳақда Times манбаларга асосан хабар бермоқда.
Газета маълумотларига кўра, мутахассислар модда манбасини “илмий таҳлил ва разведка маълумоти ёрдамида” аниқлашнинг уддасидан чиқишди. Бу Солсберида Скрипаль заҳарланганидан бир неча кун ўтиб рўй берган. Гап “Россиянинг махфий лабораторияси” ҳақида кетмоқда.
Шу билан бирга, манбаларнинг таъкидлашича, 100 фоизга ишончлари комил эмас. Шунингдек таъкидланишича, Британия махсус хизматлари версиясига кўра, Россия “Новичок”ни синовдан ўтказиб, унинг ёрдамида қотиллик содир этиш мумкин ёки мумкин эмаслигини аниқламоқчи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КҚТТ (Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот)да Скрипаль иши бўйича Россияни қўллаб-қувватлаган давлатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

13:32 / 26.07.2025
Е3 давлатлари Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди

11:19 / 24.07.2025
Ўзбекистонлик ҳамширалар Британияга ишга жалб этилиши мумкин

23:20 / 22.07.2025
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди

15:25 / 22.07.2025