Жавод Акбар Кобул ҳам Тошкент каби осуда бўлишини билдирди

Фото: O'zbekiston24
Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Мубашар Жавод Акбар Афғонистонда инсон ҳуқуқлари ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилмай, ижобий натижага эришиш қийин масала эканини билдирди.
«Тошкент кўчасида кўрганимиз - эмансипация (жабр ва зулмдан озод бўлиш, қарамлик ва бидъатлардан қутилиш - таҳр.) Кобул кўчасида ҳам пайдо бўлиши лозим.
Биз Афғонистонни турли соҳаларда, жумладан, таълим, транспорт-логистика, енгил саноат ва хорижий сармояларни олиб кириш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Биз Афғонистонда йўқолган шароитларни қайтаришимиз лозим», дейди вазир.
Ҳиндистонлик вакилнинг айтишича, барқарорликка эришиш учун мамлакатлар Афғонистон билан иқтисодий муносабатларни ривожлантириши лозим.
«Кобул-Қандаҳор ва Ҳиндистоннинг турли шаҳарларига авиақатновларни йўлга қўймоқчимиз. Афғонистон яна ўз қудратига эришади, бунга биз ишонишимиз лозим. Афғонистонлик футболчилар бизни ҳам доғда қолдирди. Демак, улардан кўп нарса кутсак бўлади», деб сўзларини якунлади у.
Мавзуга оид

20:43 / 17.04.2025
Толиблар энди Россияда террорчи ташкилот деб ҳисобланмайди. Воқеалар ривожи

16:11 / 17.04.2025
Ҳиндистонда ўзбек тили мутахассислиги бакалавриат дастурига киритилиши мумкин

11:41 / 17.04.2025
138 нафар Афғонистон фуқароси бўлган яна бир рейс Германияга етиб келди

09:55 / 17.04.2025