Мисрда 10 нафар террорчи энг олий жазога ҳукм қилинди

Фото: ТАСС
Мисрда террорчилик фаолиятида айбдор деб топилган 10 кишига нисбатан аввал олий жазо ҳақида чиқарилган ҳукм тасдиқланди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Гиза Жиноий суди вакилига асосан хабар бермоқда.
Имбобо туманида террорчилик ячейкасини ташкил этиш бўйича ишга жалб этилган яна беш киши умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосига маҳкум қилинди.
Айблов хулосасига кўра, судланувчилар «ноқонуний ташкилотни ташкил этишган, у биноларга ҳужум қилиш, мамлакат бирлигига таҳдид уйғотиш, христианлар ва мамлакат қуролли кучлари вакилларига қарши йўналтирилган терактларни содир этишга тайёргарлик кўришни мақсад қилган».
Эслатиб ўтамиз, Мисрда февраль ойида террорчилик гуруҳининг 21 иштирокчиси ўлим жазосига маҳкум этилганди.
Мавзуга оид

19:01 / 01.06.2025
Россияда террорчилар учун ўлим жазосини жорий этиш таклиф қилинди

16:43 / 01.06.2025
Мисрдан гепатитга қарши дорининг 2025 йилдаги илк партияси олиб келинди

16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди

14:56 / 22.05.2025