Путин номидан сайловолди дебатларида кимлар иштирок этиши маълум қилинди

Фото: РИА "Новости"
Россияда президент сайловлари арафасида ўтказиладиган дебатларда Владимир Путин номидан унинг штаби ҳамраислари ва бир неча ўнлаб ишончли шахслари иштирок этади. Бу ҳақда штаб матбуот котиби Андрей Кондрашов маълум қилди.
“Дебатларда, биринчидан, штабнинг барча уч ҳамраиси ва иккинчидан, бир неча ўнлаб ишончли шахслар иштирок этадилар”, деб айтган Кондрашов.
Путиннинг сайловолди штабига “Сириус” истеъдодли болалар маркази раҳбари Елена Шмелева, Дима Рогачев номидаги тиббиёт маркази раҳбари, Болалар гематолог ва онкологлари миллий жамияти президенти Александр Румянцев ва “КамАз” компанияси бош директори Сергей Когогин ҳамраислик қилмоқдалар.
Президент сайловлари 18 март куни бўлиб ўтади. Президент лавозимига 8 киши даъвогарлик қилмоқда: Сергей Бабурин ("Россия умумхалқ иттифоқи"), Павел Грудинин (Россия коммунистик партияси), Владимир Жириновский (Россия либерал-демократик партияси), Владимир Путин (мустақил номзод), Ксения Собчак ("Фуқаролик ташаббуси"), Максим Сурайкин ("Россия коммунистлари "), Борис Титов (Ўсиш партияси), Григорий Явлинский ("Яблоко"). Номзодлар сайлов бюллетенида фамилиялари бўйича айнан шундай алифбо тартибида жойлаштириладилар.
Мавзуга оид

01:32 / 23.04.2025
Путин Украинадаги жанговар ҳаракатларни ҳозирги фронт чизиғи бўйлаб тўхтатишни таклиф қилди — FT

21:41 / 22.04.2025
Путин маълум шартлар асосида Украина билан музокараларга тайёрлигини айтди. Зеленский бунга нима дейди?

10:34 / 22.04.2025
Путин биринчи марта Украина билан тўғридан тўғри музокаралар ўтказишни таклиф қилди

14:36 / 21.04.2025