Ўзбекистон ва Эрон ТИВ раҳбарлари икки томонлама муносабатларни муҳокама қилишди

Фото: mfa.uz
Эрон пойтахти Теҳронда ҳозир бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳамкасби — Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Жавод Зариф билан учрашди. Бу ҳақида ТИВ расмий сайти хабар қилмоқда.
Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама этишди.
Вазирлар ўзаро манфаатли барча соҳаларда Ўзбекистон-Эрон муносабатларининг мустаҳкамланиши ва кенгайтирилиши ҳар икки томон учун ҳам қизиқ эканлигини тасдиқлашди.
Минатқавий муаммолар борасида фикрлар алмашиниш асносида Афғонистондаги вазият ривожига алоҳида эътибор қаратилди, жумладан, Тошкентда ўтказилувчи Афғонистон масалаларига бағишланган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик ва минтақавий ҳамжиҳатлик» халқаро конференцияси тилга олиб ўтилди.
Учрашувда БМТ, ШҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама этилди.
Мавзуга оид

12:12 / 03.06.2025
«Вақти-соати келганда тан оламиз» – Комилов Ўзбекистон «Толибон»ни халқаро ҳамжамият билан бирга тан олишини айтди

18:24 / 31.05.2025
«Кимгадир ёқадими-ёқмайдими, Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда давом этамиз» — Абдулазиз Комилов

13:47 / 31.05.2025
«Ҳарбий тўқнашув ҳам турган гап эди» — Абдулазиз Комилов Марказий Осиёда 2016 йилгача бўлган муҳит ҳақида

13:24 / 05.05.2025