Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабздаги хусусий боғча мудирасига автомобиль совға қилди

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз шаҳридаги хусусий мактабгача таълим муассасасида бўлди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
«Вундеркинд» номли мазкур боғчада инглиз тили ва компьютер билимлари чуқур ўргатилади. Уч қаватли бинода кичкинтойларнинг интеллектуал, маънавий-эстетик ва жисмоний салоҳиятини ўстириш учун барча шароит яратилган.
Президент мазкур боғча мисолида Шаҳрисабз шаҳрида яна 25та нодавлат мактабгача таълим муассасаси барпо этиш, боғча мудираси Шаҳноза Холмаҳматовага мамлакатда ишлаб чиқарилган автомобиль совға қилиш бўйича топшириқ берди.
«Бундай муассасаларни қуришдан асосий мақсад фарзандларимизнинг мактабга тайёр бўлиб чиқишини таъминлашдир», деган давлат раҳбари.
Шу ерда Қашқадарё вилоятида хусусий шериклик асосида ҳамда давлат томонидан қуриладиган мактабгача таълим муассасалари дастури тақдимоти ҳам ўтказилди.
Мавзуга оид

19:19 / 24.04.2025
Болалари мунтазам калтаклангани айтилган “Танзиландия” хусусий боғчасининг лицензияси бекор қилинди

18:36 / 31.03.2025
Бухородаги хусусий боғчада 1,5 ёшли бола ток уришидан вафот этди

16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади

09:27 / 11.03.2025