Ўзбекистондаги мобиль алоқа абонентлари сони маълум бўлди

Фото: KUN.UZ
2017 йилда мобиль алоқа абонентлари сони 1,4 миллионга кўпайиб, 22,8 миллион кишини ташкил этди. Бундан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маълумотлари дарак бермоқда.
Республика бўйлаб 2018 йилнинг январь ҳолатига кўра, базавий станциялар 22,2 мингга тенг (2017 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 4 мингга кўп).
Интернет фойдаланувчиларининг умумий сони 20 миллион абонентга етган.
Интернетга кириш тезлиги 104 минг Мбит/с.дан ошди.
Провайдерлар учун ташқи интернет каналидан фойдаланиш нархи 2,5 баробарга пасайиб, 30,2 долларни ташкил этди.

Манба: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
Ўтган йил давомида 2000 км атрофида оптик-толали алоқа линиялари ўтказилди.
Мавзуга оид

10:29 / 29.03.2025
Нигериялик уста картондан Lamborghini ясади

15:24 / 28.03.2025
Хитойда дунёдаги илк биринчи ёрдам кўрсатувчи робот тақдим этилди

11:19 / 24.03.2025
Олимлар клавиатурадаги ёзувига қараб одамларнинг шахсини аниқлашни ўрганди

15:23 / 19.03.2025