Петербургда ўзбекистонлик мигрант жонлантириш бўлимига ётқизилди

Фото: РИА Новости
Ўзбекистонлик шахс Санкт-Петербургдаги Нева дарёсига тушиб кетганидан сўнг мўъжиза туфайли омон қолди. У дарёга Петербургдаги Сарой кўпригидан пайшанба, 28 декабрь куни кечқурун тушиб кетган. Бу ҳақда Россия ОАВ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ёш мигрант Петербург марказида кеча содир бўлган ҳодиса туфайли ҳалок бўлишига бир бахя қолди.
Тарқатилган маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг 21 ёшли фуқароси пайшанба куни соат тахминан 17:00ларда Сарой кўпригидан Невага қараб қулаган. Мигрантни қутқариб қолишди: уни Адмиралтейство соҳилбўйидаги қирғоққа чиқариб олишди.
Муздек сувга тушиб кетган йигит ҳаддан ташқари даражада совуқотган ҳамда жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мавзуга оид

20:36 / 05.06.2025
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

18:19 / 04.06.2025
Санкт-Петербургдаги рейдда 200 нафардан ортиқ мигрант қўлга олинди

23:26 / 19.05.2025
Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

18:19 / 09.05.2025