Tesla’нинг илк лимузини аукциондан сотилмоқда

Фото: eBay
Калифорниянинг оддий машиналарни лимузинларга айлантириш билан шуғулланувчи Big Limos компанияси дунёдаги биринчи Tesla Model S узайтирилган электрокарини eBay онлайн-аукционига қўйди. Айни дамда лот нархи 80 400 долларни ташкил этмоқда.
Лотга берилган изоҳда айтилишича, автомобиль 2015 йилги Model S S85 базасида тайёрланган. Бу лифтбекнинг орқа узатмали версияси бўлиб, қуввати 382 от кучига эга электрмотор ва ҳажми 85 киловатт-соатни ташкил этувчи батареялар блоки билан жиҳозланади.
Лимузинни йиғиш ишлари 90 фоизга якунланган, унинг босиб ўтган масофаси 241 километрга тенг – автомобиль соз ҳолатда, бироқ, афтидан, кузов панеллари ва салонни қайта ишлаш талаб этилади. Жорий йилнинг апрель ойида Big Limos қайта ишлашга 200 000 доллар кетишини маълум қилди, ўшанда машина устидаги иш ҳали бошланмаганди.



Мавзуга оид

15:58 / 18.04.2025
Тошкентда эркак ўзаро келишмовчилик ортидан танишининг Teslaʼсини ёқиб юборди

21:00 / 17.04.2025
Tesla акциялари хавотирли кўрсаткичгача пасайди

20:41 / 14.04.2025
Tesla Cybertruck савдоси пасайиб кетди, компания муаммоларга дуч келмоқда

08:17 / 08.04.2025