Раҳмат Оқилов устидан суд қачон бўлиб ўтиши маълум

Фото: Aftonbladet
Швеция полицияси жорий йилнинг апрель ойида Стокҳольмда рўй берган теракт бўйича иш юзасидан терговни якунлади. Ушбу террорчилик хуружини содир этишда ўзбекистонлик Раҳмат Оқилов гумонланмоқда. Бу ҳақда TV 4 телеканали прокурор Ханс Ирманга таянган ҳолда хабар берди.
"Дастлабки тергов якунланди ҳамда иш материаллари адвокатга топширилди. Бироқ суд таъқиби ҳозирча қўзғатилмади", - дея айтиб ўтди прокурор Ирман.
Унинг сўзларига кўра, кутилишича, гумонланувчи устидан суд 2018 йилнинг февралида бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
7 апрель куни юк машинаси ҳайдовчиси Дроттнинггатан кўчасида одамларни босиб кетган. У 550 метр юриб ўтиб, Ahlens савдо маркази биносига урилган. Ҳужум оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳат олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Раҳмат Оқиловнинг ҳибсда сақланиш муддати узайтирилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид

22:32 / 06.06.2025
Швецияда фарзандлари тишини яхши тозаламагани учун ота-она 8 ойга қамалди

23:16 / 05.06.2025
Швеция қамоқхоналарда жой етишмаётгани сабаб маҳбусларни Эстонияга юборади

20:17 / 25.05.2025
Дрон Россиянинг Швециядаги элчихонаси ҳудудига ичида бўёқ бўлган идишни ташлади

00:42 / 13.05.2025