Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ транспорт инфратузилмасини тиклаш учун триллион доллар сарфламоқчи

Фото: Фото: Kevin Dietsch / ZUMAPRESS.com / Globallookpress.com
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти 2018 йил январда мамлакатдаги транспорт инфратузилмасини тиклаш бўйича дастурни тақдим қилмоқчи. Бу мақсадлар учун бир триллион доллар сарфланади, деб хабар бермоқда The Wall Street Journal нашри.
Трамп маслаҳатчилари инфратузилмани тиклаш учун федерал бюджетдан 200 млрд доллар ажратилишини таклиф қилишмоқда. Қолган 800 млрд доллар эса хусусий сармоячилар ва ҳудудий ҳокимиятлар томонидан ажратилиши керак. Бунинг учун маъмурият федерал бюджетдаги қолган моддалар бўйича харажатларни қисқартиради.
WSJ’нинг ёзишича, АҚШ конгресси Трамп жамоасининг бу ташаббусини маъқулламаслиги мумкин, чунки бундай қадам мамлакат бюджети тақчиллигини янада кўпайтиради. Бироқ Трамп атрофидагилар бошқача фикрдалар. Улар бу дастур АҚШ аҳолиси томондан қўллаб-қувватланишига ишонмоқдалар.
Мавзуга оид

08:41
Зеленский собиқ адлия вазирини АҚШга элчи сифатида юборишга қарор қилди

08:30
АҚШ Сенати USAID ва иккита ОАВга давлат харажатларини қисқартиришни маъқуллади

23:43 / 18.07.2025
Трамп Путин ва Си билан Хитойда, Украина бўйича «дедлайн» кунида учрашиши мумкин

22:15 / 18.07.2025