Видео: Қафасдан чиқиб олган йўлбарс одамларга ташланди
Хитойнинг Шаньси вилоятидаги Линьфэнь шаҳрида йўлбарс қафасдан чиқиб олди ва циркка ташриф буюрган одамларга ҳужум қилди. Ҳодиса тасвирланган видео Shanghaiist томонидан эълон қилинди.
Қайд этилишича, воқеа 25 ноябрь куни юз берган. Интернетда тарқалган кадрлардан кўриш мумкинки, катта қафаснинг ичида ҳайвонларни ўргатувчилар билан йўлбарс, айиқ ва ит бўлган. Кутилмаганда йўлбарс яхши ёпилмаган эшик орқали ташқарига чиқиб олади ва томошабинларга ҳужум қилади, одамлар эса ваҳимада қочиб қолишга ҳаракат қилишган.
Цирк ходимлари йўлбарсни тезкорлик билан ортга қайтара олишди. Йиртқичнинг ҳужуми оқибатида томошабинлар орасида ўтирган икки ёш бола жабрлангани айтилмоқда.
Мавзуга оид

15:22
Хитой АҚШдан суюлтирилган табиий газ сотиб олишни тўхтатди

21:05 / 18.04.2025
Хитой жосуслик ва киберҳужумлар орқали Россиянинг ўнлаб қуролларидан нусха кўчирган

22:36 / 17.04.2025
Зеленский Хитойни Россияга қурол етказиб беришда айблади

12:53 / 17.04.2025