Хитойда йўлбарс қафасдан чиқиб кетиб одамларга ташланди

Фото: tengrinews.kz
Хитойнинг Линьфэнь шаҳрида цирк томошаси вақтида йўлбарс қафасдан чиқиб кетиб, томошабинларга ташланди. Бу ҳақда Shanghaiist нашри хабар бермоқда.
Воқеа 25 ноябрда юз берган. Интернетда пайдо бўлган видеода катта қафасда ҳайвон ўргатувчилар билан биргаликда йўлбарс, ит ва айиқ борлигини кўриш мумкин. Бироқ айнан йўлбарс ҳайвон ўргатувчилар калтакларидан кейин яхши ёпилмаган эшик орқали ташқарига отилиб чиққан.
Дарғазаб йўлбарс одамларга ташланганда улар саросимага тушиб ҳар томонга қоча бошлашган.
Цирк ходимлари йўлбарсни тезда қафасга қайтаришга муваффақ бўлишган. Бироқ йўлбарс 2 болага жароҳат етказган.
Мавзуга оид

18:37 / 19.04.2025
Хитойда роботлар ва одамлар югуриш мусобақасида беллашди

15:22 / 19.04.2025
Хитой АҚШдан суюлтирилган табиий газ сотиб олишни тўхтатди

21:05 / 18.04.2025
Хитой жосуслик ва киберҳужумлар орқали Россиянинг ўнлаб қуролларидан нусха кўчирган

22:36 / 17.04.2025