Toyota пойгачиси машғулот олдидан рул олдида ухлаб қолди
Швейцариялик пойгачи Себастьян Буэми машинаси боксда турган вақтда унинг рули олдида ухлаб қолди. У Японияда ўтаётган бардошлик пойгалари чемпионати олдидан машғулот ўтказиши керак эди.
Таъкидланишича, пойгачи трассага чиқишини кута-кута охири ухлаб қолган.
Пойгачининг жамоаси у билан рация орқали улана олмаган. "Уйқучи" пойгачи унинг машинаси корпусига тақиллатишгандан кейингина уйғонган. Пойга ташкилотчиларининг таъкидлашларича, пойгачи самолётда узоқ давом этган парвоз сабабли анча толиқиб қолгани сабаб ухлаб қолган.
Мавзуга оид

22:43 / 15.04.2025
Япония аҳолиси ярим миллион кишига қисқарди

00:20 / 12.04.2025
3D-принтер ёрдамида босилган темирйўл станцияси олти соат ичида қурилди

23:08 / 11.04.2025
Япониядаги сунъий оролларда жойлашган аэропорт денгиз остига ғарқ бўлиши мумкин

14:08 / 10.04.2025