КХДР сўнгги ракета синовидан фотосуратни эълон қилди
Шимолий Корея Марказий ахборот агентлиги сўнгги ракета синовидан олинган фотосуратларни эълон қилди. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда.
Таъкидланишича, суратларда жорий йилнинг апрель ойида илк бора намойиш этилган «Хвасон-12» ракетасини кўриш мумкин.
КХДР 15 сентябрь куни эрталаб навбатдаги ракета синовини ўтказди. Жанубий кореялик ҳарбийларнинг маълумотига кўра, учирилган ракета 3700 километр масофани босиб ўтди ва 770 километрлик баландликка кўтарилди.
КХДР Марказий телеграф агентлигининг таъкидлашича, КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг ракета синовидан кўнгли тўлган.
Аввалроқ Ким Чен Ин КХДР ядровий қуролли кучларни яратиш ишларини деярли якунлагани ҳақида маълум қилганди.
NEW: North Korea releases photos it claims are of its latest missile test https://t.co/6aAf8q6KuR pic.twitter.com/CXppOkDmSR
— ABC News (@ABC) September 16, 2017
Мавзуга оид

22:36 / 27.04.2025
Трамп Ким Чен Ин билан учрашувга тайёрланмоқда — Axios

10:16 / 27.04.2025
Россия Бош штаби Курск области тўла озод этилгани ҳақида ҳисобот берди

09:43 / 26.04.2025
Ким Чен Ин «империалистик қароқчилар»га қарши мўлжалланган кемани сувга туширди

21:48 / 16.04.2025