БАА бош вазири Қурбон ҳайити муносабати билан 543 маҳбусни афв этди

Фото: WAM
БАА бош вазири ва вице-президенти, Дубай амири Муҳаммад бин Рашид Ал-Мактум Қурбон ҳайити муносабати билан Дубай қамоқхоналарида сақланаётган турли миллатдаги 543 нафар маҳбусни афв этишга буйруқ берди.
Бу ҳақда Gulf News хабар бермоқда.
Дубай бош прокурори Иссом Иссо Ал Ҳумайданнинг маълум қилишича, амирнинг фармойиши маҳбусларнинг оилаларига қувонч келтиради, шунингдек, уларга янги ҳаётни бошлашга ёрдам беради.
Аввалроқ Марокаш қироли 415 кишини афв этгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

10:04 / 06.06.2025
Халқаро қидирувга берилган аёл БААдан Ўзбекистонга депортация қилинди

16:53 / 02.06.2025
«БААдаги фуқароларимизни тезликда текширувдан ўтказиш учун барча имкониятлар сафарбар этилган» — ТИВ

14:57 / 02.06.2025
Яна ўзбекистонликлар ажратилди: БАА аэропортида 100 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари ушлаб турилди

14:00 / 02.06.2025