Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда отиб кетилган ўзбекистонлик фуқаро вафот этди

Фото: wkrn.com
АҚШнинг Теннеси штати Нэшвилл шаҳарчасида бошидан ўқ отар қуролдан жароҳат олган ҳолда топилган 40 ёшли ўзбекистонлик Дониёр Абдумажитов вафот этди. Бу ҳақда 1news.uz хабар бермоқда.
Нэшвилл полицияси Дониёр бир ярим ой олдин Green card лотереяси орқали Ўзбекистондан АҚШга оиласи билан келган тўрт нафар фарзанднинг отаси эканини маълум қилган.
Дониёрнинг вафот этгани ҳақидаги хабар Gofundme.com саҳифасида берилган.
25 августга ўтар кечаси АҚШнинг Тенниси штати Нэшвилл шаҳри шимолида Дониёр Абдумажидов ўз автомашинаси ичида ўқ отар қурол билан отиб кетилганди. Нэшвилл полицияси воқеа юзасидан тергов суриштирув ишларини олиб бормоқда. Отишма тафсилотлари маълум эмас.
Абдумажидов Нэшвилл шаҳрининг Эллистон мавзесидаги New York Pizza тамаддихонасида пицца ташувчи бўлиб ишлаган.
Мавзуга оид

09:34
Зеленский: АҚШдан Украинага қурол етказиб бериш қайта тикланди

08:17
Трамп мис импортига 50 фоизлик божлар қачон жорий этилишини айтди

02:32
АҚШ Сенати қўмитаси Украинага 500 млн долларлик ёрдам ажратишни маъқуллади

19:55 / 11.07.2025