Барча даврларнинг энг яхши комедияси маълум қилинди
Билли Уайлдернинг «Жазда фақат қизлар» фильми танқидчилар томонидан бир овоздан барча даврларнинг энг яхши комедияси деб эълон қилинди. BBC шу ҳақида хабар берди. 100 кинолентадан иборат тўлиқ рўйхат портал сайтида тақдим этилди.
1959 йилда суратга олинган картинада бош ролларни Мэрилин Монро, Тони Кертис ва Жек Леммон ижро этишган. Фильм гангстерлардан яшириниб, ўзини қиз боладек кўрсатган мусиқачи йигитлар ҳақида.
Иккинчи ўринда Стэнли Кубрикнинг «Доктор Стрейнжлав, ёки Қандай қилиб мен ҳаяжонланмасликни ўргандим ва атом бомбасини яхши кўриб қолдим» фильми. Учинчи поғонани Вуди Алленнинг «Энни Холл» комедияси эгаллади.
Шунингдек илк ўнталикка «Суғур куни», «Ўрдак шўрва», «Брайаннинг Монти Пайтонча ҳаёти», «Аэроплан», «Ўйин-кулгу вақти», «Бу Spinal Tap» ва «Генерал» фильмлари ҳам киритилди.
Рейтингни тузишда нашр 52 мамлакатнинг 253 нафар кинотанқидчиси орасида сўровнома ўтказди.
Мавзуга оид

11:09 / 18.04.2025
Harvard Growth Lab: Беш йил ичида Ўзбекистон иқтисодий мураккаблик рейтингида 25 поғонага кўтарилди

21:20 / 16.04.2025
TIME дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси рўйхатини эълон қилди

09:00 / 07.04.2025
2025 йил учун энг ишончли автомобиллар эълон қилинди: улар орасида Tahoe ҳам бор

18:19 / 01.04.2025