«Барселона» «Реал» футболчисини қўлга киритмоқчи

«Реал» ярим ҳимоячиси Марко Асенсио «Барселона» қизиқишлари доирасида турибди.
DailyMail маълумотига кўра, каталонияликлар клуби Марко Асенсионинг шартномасидаги бир банддан фойдаланмоқчи.
Шартномада футболчининг бадал пули сифатида 150 млн евро белгиланган. Аммо агар футболчининг ўзи истаса, у истаган жамоа 80 млн евро тўлаб, уни қўлга киритиши мумкин бўлади. «Барселона» эса футболчини оғдириб олиб, уни 80 млн евро эвазига трансфер қилишни режалаштирмоқчи.
Ўтган мавсумда ушбу 21 ёшли футболчи 38 учрашувда қатнашиб, 10 гол урган ва 4 голга узатма берган.
Мавзуга оид

10:13
«Барса»да йилнинг энг ёмон ўйини, «ПСЖ» ҳам зўрға яримфиналга чиқди

10:27 / 14.04.2025
Мбаппе қизил олди, Салоҳ рекорд қўйишда давом этмоқда. Кун ўйинлари

12:08 / 13.04.2025
«Сити»да суперкамбэк, «Барса» нурсиз ўйинида ҳам ғалаба қозонди. Кун ўйинлари

02:04 / 10.04.2025