Афғонистон шарқидаги авиазарба натижасида 50 толиб йўқ қилинди
Ғарб коалициясининг Афғонистон шарқидаги Хўст вилоятига берган авиазарбаси оқибатида камида 50 нафар толиб йўқ қилинди, яна 3 нафари жароҳат олди. Бу ҳақда 5 августда маҳаллий амалдор Гулоб Мангалага иқтибос келтирган ҳолда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар берди.
"Операция Муса Хил туманида кечки вақт амалга оширилган. Авиазарба АҚШ бошчилигидаги ғарб коалицияси кучлари томондан берилган. Оқибатда жангарилар панагоҳи, қурол-аслаҳаси ва ўқ-дорилари йўқ қилинган", деб айтган Мангала.
50 жангарининг йўқ қилингани ҳақидаги маълумотни ахборот агентлигига Афғонистон мудофаа вазирлигида ҳам тасдиқлашган, бироқ операция ҳақида бирор-бир тафсилотни ошкор қилишдан бош тортишган.
Мавзуга оид

16:48 / 05.06.2025
Ўзбекистон Афғонистонга 183 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди

13:21 / 04.06.2025
Ўзбекистон Афғонистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин

12:12 / 03.06.2025
«Вақти-соати келганда тан оламиз» – Комилов Ўзбекистон «Толибон»ни халқаро ҳамжамият билан бирга тан олишини айтди

21:58 / 21.05.2025