Филиппинда жангарилар 19 нафар тинч аҳоли вакилини ўлдиришди

Фото: AFP
Жангарилар Филиппин жанубида 19 кишини ўлдиришди, ҳукумат қўшини ва террорчилар ўртасидаги тўқнашувларнинг умумий қурбонлари сони 85 кишига етди. Бу ҳақида ҳарбийлар маълумотига асосланиб, France Press хабар берди.
Филиппин ҳукумати маълумотларига кўра, жангариларнинг тинч аҳоли вакилларини ўлдириши ҳозирда ҳукумат қуролли кучлари ҳамда ИШИД террорчи гуруҳини қўллаб-қувватловчилар ўртасида зиддият кузатилаётган Марави шаҳрида рўй берган. Ҳалок бўлганлар орасида 3 нафар аёл ва бир бола ҳам бор. Қурбонлар жасади шаҳардаги университет яқинидан ҳарбийлар томонидан топилган.
"Бу тинч аҳоли вакиллари, аёллар... Биз уларнинг жасадини қидирув-қутқарув операцияси давомида топдик", - дейди ҳарбийлардан бири.
Таъкидлаш жоизки, Филиппин армияси Марави шаҳри жанубида жами 13 жангарини йўқ қилди.
Мавзуга оид

11:24 / 02.06.2025
Туркия ва Покистон разведка хизматлари ИШИД етакчиларидан бирини қўлга олди

20:56 / 30.05.2025
Сурияда ИШИД фаоллашгани маълум бўлди

18:35 / 13.05.2025
Халқаро жиноий суд ордери билан ҳибсга олинган Филиппин собиқ президенти маҳаллий сайловларда ғалаба қозонди

01:24 / 02.05.2025