Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия парламенти Ислом динига хос ниқобларни тақиқламоқчи

Фото: Reuters
Германия Бундестаги (парламент) ниқоб тақишга чекловларни жорий қилиш лойиҳасини маъқуллади. Қонун лойиҳасига кўра, давлат хизматчилари, судьялар ва ҳарбий аскарлар Ислом динига хос бўлган либослар ва бош кийимларни кийишлари тақиқланади. Агар қонун қабул қилинса, Германия Европанинг ҳижоб ва ниқобларни тақиқлаган бешинчи мамлакати бўлади.
Шундай қилиб, Бундестаг инсон танаси ва юзини тўлиқ ёпадиган либосларни тақиқлашни кўзда тутадиган қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.
«Интеграция, шунингдек, ўз қадриятларимизни аниқ белгилаб олиб, уларни тарқатишни англатади… Биз тасдиқлаган қонун лойиҳаси бунга ката ҳисса қўшади», — дея баёнот берган ГФР ИИВ раҳбари Томас де Мезьер.
Германия ҳукмрон коалицияси баёнотида айтилишича, «диний ёки ғоявий ўраниш давлат мулозимларидан талаб қилинадиган бетарафликка зиддир». Қонун, шунингдек, текширувлар чоғида аёллар юзларини кўрсатишларини талаб қилади. Ҳужжат Бундесрат (федерал ерлар ҳукуматлари вакиллиги) томонидан тасдиқланиши керак. Шундан сўнг кучга киради.
Ҳозиргача, Франция, Бельгия, Нидерландия ва Болгарияда шундай чекловлар амал қилади.
Мавзуга оид

20:09 / 26.07.2025
Хитой Европадан нега норози?

17:54 / 26.07.2025
Немис сиёсатчиси сайлов бюллетенидаги свастика туфайли истеъфога чиқди

13:58 / 26.07.2025
Германияда бир йил ичида депортациялар сони сезиларли даражада ошди

13:32 / 26.07.2025