Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдан Бухорога янги Afrosiyob поезди йўл олди

Фото: railway.uz
Бугун, 20 март куни Ўзбекистонга яқинда олиб келинган Afrosiyob электр тезюрар поезди Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналиши бўйича ўзининг илк рейсини амалга ошириш учун Бухорога кетди. Бу ҳақида “Ўзбекистон темир йўллари” АК матбуот хизмати хабар қилмоқда.
2011 йилдан шу пайтга қадар иккита замонавий Afrosiyob электр поезди қатновни амалга ошириб келади. Улар, жами 1 млн километрдан ортиқ масофани ортда қолдиришди, 5,5 мингга яқин рейсни амалга ошириб, 1 миллион 50 минг йўловчини манзилига етказди.
Таъкидланишича, янги таркиб аввалгиларидан бирмунча фарқланади. Хусусан, “тежамкор тоифаси”даги вагонлар сони кўпайтирилган. Afrosiyob-1 ва Afrosiyob-2 поездлари 215 нафар йўловчига мўлжалланган бўлса, Afrosiyob-3 бир рейснинг ўзида 287 кишини манзилига етказа олади.

Яқин орада ушбу модификациядаги яна бир поезд келиши кутилмоқда. Шу билан Afrosiyob поездлари парки тўрттани ташкил этади. Мазкур поездларга сервис хизматини “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонасида барпо этилаётган янги цех кўрсатади.
20 март куни эрталаб, шу муносабат билан, Тошкент марказий вокзалида тантанали маросим бўлиб ўтди. Тантанада Afrosiyob ходимлари – машинистлар, стюард ва стюардессалар тақдирланди.

Мавзуга оид

09:05 / 20.07.2025
“Дарахтлар банки”, Чорвоқ бўйича ваъдалар ва IMEI машмашалари — ҳафта дайжести

20:19 / 18.07.2025
“Бу нарса барибир кўтарилади” – Мурод Назаров нега дарахтлар кесиш тартибини ўзгартиришни сўради?

09:04 / 18.07.2025
Тошкент ва Фарғонада ички ишлар соҳасидаги пенсионерлар ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб қилинади

23:57 / 17.07.2025