Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Тошкент шаҳрида видеокузатув тизимини ишга тушириш ҳақида кўрсатма берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.
Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда 2014-йил қурила бошланган шаҳар чорраҳаларини кузатишга мўлжалланган видеокузатув тизимини қисқа муддатда ишга тушириш ҳақида кўрсатма берди.
Маълумот учун, ҳозирда пойтахтда 120та чорраҳа кузатув камералари билан жиҳозланган бўлиб, уларнинг барчаси ишга тайёр ва қоидабузарликларни тест режимида қайд этиб бормоқда.
Йиғилиш давомида Ўзбекистон Президенти тегишли раҳбарларга транспорт ва пиёдалар ҳаракатини бошқариб турадиган кузатув камераларини ишга тушириш бўйича аниқ кўрсатмалар берди.
Kun.uz ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида тегишли ташкилотлар билан боғланишга ҳаракат қилди, бироқ бу иш самара бермади.
Мавзуга оид

16:44 / 09.07.2025
Тошкент вилоятидан қатновчи автобуслар йўналиши пойтахт ичкарисигача узайтирилади

11:31 / 16.06.2025
Ижтимоий тармоқлардаги энг кўп мурожаатлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ва суд, ҳокимликларга тўғри келади - Президент

11:25 / 16.06.2025
“Халқ назорати” электрон портали бутун республикада ишга туширилади

11:14 / 16.06.2025