Ла-лига. Рамоснинг дубли «Реал»га муҳим уч очкони тақдим этди

Испания чемпионатининг 19-туридан ўрин олган учрашувлардан бири Мадридда бўлиб ўтди. Пешқадам «Реал» ўз уйида «Малага»ни қабул қилиб, қийинчилик билан бўлсада, уч очкога эга чиқди.
Мадридликлар ҳимоячиси Серхио Рамоснинг дублига «Малага» футболчиси Хуанпи Аньор биргина гол билан жавоб қайтарди.
Ушбу ғалабадан кейин «Реал» ҳисобидаги очколар сони 43тага етди ва жамоа яқин таъқибчиси «Севилья»дан битта кўп учрашув ўтказган ҳолда 4 очкога ортда қолдирмоқда. «Малага» 21 очко билан 13-поғонани эгаллаб турибди.
Ла-лига, 19-тур
Реал Мадрид – Малага 2:1 (2:0)
Голлар: Рамос (35, 43) – Аньор (63).
Реал Мадрид: Навас, Варан, Марсело (Иско, 25), Начо, Рамос, Модрич (Ковачич, 78), Каземиро, Кроос, Васкес, Роналду, Бензема (Мората, 82).
Малага: Камени, Вильянуэва, Луис, Росалес, Хуан Карлос (Демичелис, 73), Камачо, Ресио, Форнальс, Аньор, Чори Кастро (Хони Родригес, 67), Пеньяранда (Сантос, 79).

Мавзуга оид

11:37 / 29.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?

16:55 / 23.05.2025
«Реал» Карло Анчелотти кетишини эълон қилди

19:12 / 18.05.2025
«Чўксанг каттароқ денгизда чўк». Гулернинг онаси, Мадриддаги саргузаштлари ва зилзиладан омон қолган мухлиси ҳақидаги ҳикояси

12:45 / 27.04.2025