Измирдаги теракт учун жавобгарлик КИП зиммасига юкланди

Туркиянинг Измир вилояти губернатори Эрол Ойилдиз вилоят марказида рўй берган портлаш ва келиб чиққан отишма Курдистон ишчилар партияси томонидан содир этилгани ҳақида айтди.
Унинг маълум қилишича, биринчи белгилар бу ҳужум ортида КИП жангарилари турганини кўрсатмоқда. Бу ҳужум ижрочилари Калашников автоматлари ва гранаталар билан қуролланганди.
Измир губернаторининг сўзларига кўра, полициячилар ва ҳужум қилувчилар ўртасидаги отишма суд биноси олдида бўлиб ўтган.
"Полициячилар Байроқли туманида жойлашган суд биносига кириб келаётган автомобилни тўхтатишга уринганида тўқнашув келиб чиққан. Жангарилар иккита автомобилни портлатишган ва воқеа жойидан қочиб кетишга уринишган", деган губернатор.
Бундан ташқари, у бу ҳужум оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани ва 5 киши жароҳатлангани ҳақида маълумот берган.
Мавзуга оид

15:42 / 05.04.2025
“Деразани очишим билан таҳоратхона портлаб кетди”: Избоскандаги масжиддан репортаж

22:12 / 31.03.2025
Андижондаги масжидда рўй берган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

20:57 / 31.03.2025
Андижондаги масжидда содир бўлган портлаш юзасидан ҳукумат комиссияси тузилди

18:12 / 31.03.2025