Тошкентда «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаасининг янги дўкони ишга тушди

Фото: Info.islom.uz
Тошкентда жойлашган «Шайх Зайниддин» жомеъ масжиди ёнида «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаасининг янги савдо шохобчаси ишга тушди.
Бу ҳақда Info.islom.uz хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, мазкур дўкондан «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаасининг барча маҳсулотларини – китоблар, аудио ва видеомаҳсулотларни харид қилишингиз мумкин. Бундан ташқари, бу ерда турли хил диний-маърифий, адабий, илмий-оммабоп китоблар, газета-журналлар савдоси ҳам йўлга қўйилади. Айни пайтда, Ўзбекистонда дин йўлида хизмат қилаётган уламолар, имом-хатибларнинг жума мавъизалари ва бошқа мавзулардаги медиамаҳсулотлар ҳам дўкон пештахталаридан жой олган.
Мавзуга оид

21:12 / 18.04.2025
Тошкентда номаълум шахс сохта қурол билан банкни ўмармоқчи бўлди

09:40 / 17.04.2025
Тошкентда уч кишини ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

18:17 / 16.04.2025
Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуаси реставрация қилинади

11:56 / 16.04.2025