Машҳур олим Стивен Хокинг шифохонага тушиб қолди

2 декабрда британиялик машҳур олим Стивен Хокинг шифохонага тушиб қолди. Машҳур физик-назариётчи Римда ўзини ёмон ҳис қилгандан кейин шифохонага ётқазилган. Шифокорларнинг айтишича, олимнинг ҳаётига жиддий хавф йўқ. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Бундан аввал Стивен Хокинг Ватиканда Рим папаси Франциск билан учрашган. Ватикан вакиллари инглиз олимининг Папа фанлар академиясидаги нутқи ҳозирча бекор қилинмагани маълум қилдилар.
Мавзуга оид

16:26 / 31.01.2025
Италия 3 миллион фуқарони заҳарлашда айбланди

22:24 / 31.12.2024
Римда бошпанасизлар учун қишки палаткалар пайдо бўлди

21:57 / 09.11.2024
Римдаги Треви фаввораси суви қуритилди ва унинг ёнига тангалар учун бассейн ўрнатилди

21:57 / 06.09.2024