Amazon онлайн орқали автомобиль сотишни бошлайди

Фото: Source: Fiat
Amazon компанияси Fiat Chrylser автокорхонаси билан унинг автомобилларини онлайн сотув орқали савдо қилишини маълум қилди. Amazon бу маънода автобозордаги ўз улушини ошириб олишни режалаштирган, деб хабар бермоқда Business Insider нашри.
Илк учта модель (500, 500L ва Panda) 30 фоиз чегирма билан Amazon’нинг итальянча версиясида пайдо бўлади, деб хабар бермоқда Reuters. Ҳозирча мазкур хизматлар фақат Италияда кўрсатилади.
Amazon хизматида келтириб ўтилган шартларга мувофиқ автомобиль харид қилувчи шахс сайт орқали дилер билан боғланиши, келишувга эришилганидан сўнг икки ҳафта ўтгач, ўз машинасини олиши ҳамда зарур ҳужжатларни қўлга киритиши мумкин бўлади.
Мавзуга оид

18:36 / 10.04.2025
Amazonʼнинг сунъий йўлдошлари ортилган ракета парвози ноқулай об-ҳаво сабаб бекор қилинди

23:40 / 02.04.2025
Amazon TikTokʼни сотиб олишга ариза берди

16:58 / 26.03.2025
Amazon 2024 йилда 15 миллиондан ортиқ контрафакт маҳсулотларни мусодара қилди

14:24 / 06.01.2025