Apple тўлдирилган реаллик кўзойнаклари устида ишламоқда

Фото: Depositphotos
Apple корпорацияси тўлдирилган реаллик рақамли кўзойнакларини ишлаб чиқиш устида бош қотирмоқда. Бу ҳақида Bloomberg нашри хабар берди.
Манбага кўра, бундай кўзойнакларни яратиш лойиҳаси илк босқичда турибди. Бугунги кунда корпорация турли тест тадқиқотларини ўтказмоқда.
Таъкидланишича, линзалар ўрнига махсус дисплейли кўзойнак iPhone'га уланиши мумкин. Икки дисплейда ҳам смартфонлардан тасвирлар ва матнлар акс этади.
Агентлик маълумотларига кўра, агар Apple раҳбарияти ушбу ихтирони тасдиқласа ва уни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйса, у 2018 йилдан кейин бозорга чиқади.
Мавзуга оид

16:11 / 12.04.2025
Apple Индонезияда смартфон сотишга рухсат олди

21:17 / 10.04.2025
Apple Трамп тарифларини четлаб ўтиш учун Ҳиндистондан 1,5 миллион дона iPhone олиб чиқади

20:55 / 09.04.2025
Microsoft дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди

21:50 / 07.04.2025