БМТ: ИШИД жангарилари Мўсул аҳолисидан тирик қалқон сифатида фойдаланмоқда

Фото: © AFP
ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари тинч аҳоли вакилларини Мўсулнинг инфратузилмалари жойлашган туманларига қасддан кўчирмоқда. Бу эса ҳарбий жиноят ҳисобланади, дея баёнот берган БМТ ИҲОКБ матбуоти котиби Равина Шамдасаний.
"Тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдаланиш ҳамда тинч фуқароларга уларнинг хавфсизлиги билан боғлиқ бўлмаган ёхуд биринчи даражали ҳарбий мақсадларни кўзлаб кўчиш буйруғини бериш ҳарбий жиноятлар ҳисобланади", — деган у.
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси, шунингдек, ИШИДнинг янги оммавий қатлликлари ҳақида ахборотларга эгалигини билдирган. Хусусан, 29 октябрда жангарилар Ироқ қуролли кучларининг 40 нафар собиқ аскарини ўлдирган. Албатта, бу хабар ишончли манбадан олинган бўлса-да, тўлдирилмагани боис, ўлдирилганлар сони кўп бўлиши ҳам мумкинлигини айтган матбуот котиби.
Мавзуга оид

19:10 / 04.07.2025
ИШИД ва аш-Шаръанинг мақсадлари айро, Суриядаги ўзбеклар-чи?

07:38 / 02.07.2025
Ироқ туркманлари маҳаллий маъмуриятда ўрнини йўқотганига норозилик билдирмоқда

10:20 / 12.06.2025
АҚШ Эрон билан ортаётган кескинлик фонида Ироқдаги элчихонаси ходимларини эвакуация қилмоқда

11:24 / 02.06.2025