Қорақалпоғистонда янги газ конлари очилди

"Ўзбекгеофизика" АЖнинг "Устюрт геофизик экспедицияси" филиали томонидан сермашаққат қидирув ишларидан кейин "Тиллали", "Сайҳун", "Ином" ва "Арислан" янги газ конлари очилди. Бу ерда ҳар куни ўртача 45 минг куб метр газ қазиб олинмоқда.
Бу ҳақда Қорақалпоғистон вазирлар кенгаши матбуот котиби Есимхан Канаатов маълум қилди.
Унинг айтишича, хорижий компаниялар билан ҳакморликда минтақада табиий газнинг истиқболли конлари очилган.
Устюрт платоси, Судовшин ва Талдиқ ботиқларида "Устюрт ва Орол денгизи атрофидаги геофизик ишларни ўтказишни кучайтириш" дастурига мувофиқ сейсмик-қидирув ишлари олиб борилмоқда. "Жел", "Ғарбий Орол" каби газ захираларига бой конлар очилди", деб маълум қилди Канаатов.
Мавзуга оид

20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди

11:51 / 28.03.2025
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади

20:39 / 26.03.2025
Президент табиий газ ва электрни иқтисод қилиш бўйича қўшимча топшириқлар берди

19:06 / 03.03.2025