Шон-шараф аллеясида Трамп юлдузини бузган шахс қўлга олинди

Фото: cnn.com
Лос-Анжелес шаҳри полицияси АҚШ президентлиги учун номзод Дональд Трампнинг Ҳолливуд Шон-шараф майдонига жойланган юлдузини бузишда гумон қилинган кишини қўлга олди. Бу ҳақда, CNN телеканали хабар қилмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари уни уйининг ёнида ҳибсга олишган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра унинг исми-шарифи Жеймс Отисдир. Аввалроқ, у телеканалга Трампнинг юлдузини бузиб ташлаганини айтган. Отиснинг таъкидлашича, у республикачи номзоднинг жинсий тажовузларига эътибор қаратиш мақсадида шундай қилган.
Аввалроқ, қурувчи либосидаги эркак Трамп юлдузини болға билан бузгани хабар қилинган эди. Бироқ, у қисман ўз мақсадига эришган.
Мавзуга оид

23:36 / 10.04.2025
Хитой Трампнинг божларига жавобан Ҳолливуд филмлари импортини қисқартиради

22:45 / 25.04.2024
Ню-Йорк суди Ҳарви Вайнштейнга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилди

08:50 / 12.04.2024
Собиқ спортчи ва Ҳолливуд актёри О Жей Симпсон вафот этди

12:07 / 10.11.2023