Ўзбекистон | 10:27 / 23.01.2025
3251
1 дақиқада ўқилади

Қибрай - Паркент йўналишида темирйўл қурилади

Лойиҳа бўйича Байтқўрғон – Паркент электрлаштирилган темирйўли умумий узунлиги 23,8 километрдан иборат бўлади.

Фото: Транспорт вазирлиги

Тошкент вилоятида Қибрай тумани ҳудудидаги Байтқўрғон ва Паркент тумани оралиғида электрлаштирилган темирйўл линиясининг қурилиши бошланишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

Лойиҳа бўйича Байтқўрғон – Паркент электрлаштирилган темирйўли умумий узунлиги 23,8 километрдан иборат бўлади. Янги йўналишни лойиҳалаш ишлари “Боштранслойиҳа” акциядорлик жамияти, қурилиш ишлари эса темирйўлчи мутахассислар томонидан амалга оширилади.  

Лойиҳа доирасида 2 та ажратиш пункти, 4 та кўприк, 2 та йўл ўтказгич, 1 та тунел туридаги йўл ўтказгич, 78 та сув ўтказиш иншооти, 7 та автомобиль йўли ва темир йўли кесишмаси қурилиши режалаштирилган.

Ушбу янги лойиҳа якунига етиб, фойдаланишга топширилгач Паркент туманига ташриф буюрувчилар, айниқса, сайёҳлар оқими сезиларли даражада ортади.

Мавзуга оид