08:30 / 27.04.2024
2736

Ўзбекистонда расман ишлаётган талабалар сони маълум қилинди

Ўзбекистонда расман ишлаётган талабалар юзасидан батафсил маълумот тақдим этилди. 

Фото: Kun.uz

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига кўра, жами ишлаётган талабалар сони 113 724 нафарни ташкил этади.

Шундан:

  • давлат ташкилотларида — 62 707 нафар (55,1 фоиз);
  • хусусий субъектларда — 47 235 нафар (41,6 фоиз);
  • иккала секторда — 3 782 нафар (3,3 фоиз) ишлайди.

Жинс бўйича:

  • эркаклар — 66 524 нафар (58,5 фоиз);
  • аёллар — 47 200 нафар (41,5 фоиз).

Таъкидланишича, бу борада Тошкентда ўқиётган талабалар пешқадам — 35 864 нафар (31,5 фоиз);

  • эркаклар — 25 226 нафар (22,2 фоиз);
  • аёллар — 10 638 нафар (9,3 фоиз).
Top