17:00 / 27.04.2024
4915
Реклама

Asialuxe Travel шаҳар ҳаётидан зерикканларга Карлови Вари тоза ҳавосидан баҳра олишни таклиф қилмоқда

Фото: Asialuxe Travel

Asialuxe Travel миллий туроператори тоза ҳаво, стрессдан халос бўлиш ва хотиржамлик муҳити учун Тошкентдан тўғридан тўғри рейс орқали Карлови Варига жўнаб кетишни таклиф қилмоқда.

Шаҳар ҳаётидан чарчадингизми? Охирги вақтда камайиб қолган тоза ҳаводан нафас олишни истайсизми? Стрессдан қандай халос бўлиш ёки соғлигингизни қандай тиклашни билмаяпсизми? Asialuxe Travel ушбу саволларнинг жавобларини топиш мумкин бўлган Карлови Варига жўнаб кетишни таклиф қилади.

Ҳар нафас олишда тоза ҳаво

 

Охирги вақтда ҳар биримиз тоза ҳаво қанчалик муҳим ва қадрли эканига амин бўлдик. Айнан Карлови Варида ҳаво жуда тоза. Кўплаб ўрмонлар ва массивлар нафақат шаҳарни безатиб туради, балки ҳавони ҳам доимий тозалайди. Курорт ҳудудининг яшил маркази ҳисобланадиган Славков қўриқхонаси алоҳида эътиборга лойиқ. Қўриқхонадаги ҳаво кислород билан тўйинган ва тоза, бу ўпка ва нафас олиш йўллари ҳолатига ижобий таъсир қилади, шунингдек, организмни тозалаш ва мустаҳкамлашга ёрдам беради. Бу ерда сиз ҳаводаги газ ва чанг нима эканини унутасиз.

Сокинлик ва хотиржамлик бурчаги

Табиатда сайр қилиш сокинлик ва хотиржамлик дунёсига шўнғишга имкон беради. Бу ерда кундалик ташвишлар ва шаҳар шовқинини эсдан чиқариб, ҳар бир лаҳзадан завқланиш ва атроф-муҳит дунёси билан ҳамоҳангликка шўнғиш мумкин.

Организмни соғломлаштириш

Карлови Вари катта ёшдагилар учун соғликни тиклаш ва қатор касалликлар профилактикаси учун энг яхши жойлардан бири деб тан олинган. Айнан шу сабабли йил сайин фарзандлар ота-оналари ҳамда бобо ва бувиларига совға қилаётган йўлланмалар миқдори кўпаймоқда. Курортда турли касалликлар, шу жумладан стресс ва ҳатто онкологик касалликларни даволашга комплекс ёндашувлар таклиф қилинади. Даволанишдан яхши натижа олиш учун мутахассислар у ерда камида икки ҳафта бўлишни тавсия қилади. Бундай давр организмга муолажаларга мослашишга ва тикланишга имкон беради.

Виза бўйича ёрдам

Чехияга ташриф буюриш учун «шенген» визаси талаб қилинади, Asialuxe Travel бу борада ҳам ёрдам беради. Туроператор мижозлари учун виза марказида алоҳида жойлар мавжуд: бўш жойларни кўп кутишингиз ва узоқ навбатда туришингиз керак бўлмайди.

Европага йўл

Карлови Варидан ташқари Европанинг бошқа шаҳарларига ҳам боришни истайдиганлар учун Asialuxe Travel комбинацияланган турни ташкиллаштиришга ёрдам беради. Компания мутахассислари сиз учун сафар ва экскурсияларнинг индивидуал дастурини тузиб беради.

Тошкентдан Карлови Варига биринчи тўғридан тўғри рейс 23 майга режалаштирилган. Парвозлар Uzbekistan Airways лайнерларида амалга оширилиб, бортда иссиқ овқат тақдим этилади.

Asialuxe Travel сафар вақтида қулай яшаш учун қуйидаги меҳмонхоналарни таклиф қилади:

· BRISTOL PALACE 4* 16,9 млн сўмдан бошлаб

· ANGLICKY DVUR 3* 17 млн сўмдан бошлаб

· ASTORIA 4* 18,4 млн сўмдан бошлаб

· KARLSBAD GRANDE MADONNA 4* 19,6 млн сўмдан бошлаб

· HOTEL PREZIDENT 4* 22,4 млн сўмдан бошлаб

Нархлар икки кишили жойлашув асосида бир нафар вояга етган киши учун кўрсатилган. Нархга Тошкент – Карлови Вари – Тошкент йўналишида тўғридан тўғри парвоз, трансфер, меҳмонхонада яшаш, концепция бўйича овқатланиш ва тиббий суғурта киради.

Комплекс туристик тўпламлар мамлакатнинг барча туристик агентликларида мавжуд.

Туристик тўпламлар ва тур ташкиллаштириш имкониятлари ҳақида батафсил маълумотни asialuxe.uz сайти ёки +998 71 201 77 77 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.

Facebook: fb.com/asia.luxe.travel

Instagram: @asialuxe.travel

Telegram: t.me/asialuxe

Қайноқ турлар: t.me/asialuxehottours

Реклама ҳуқуқи асосида

Top