08:07 / 24.04.2024
3424

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси салкам 16 млрд долларга етди 

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 6,2 фоизга ошган.

Фото: Kun.uz

2024 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 15,8 млрд АҚШ долларига етган. 

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 927,9 млн АҚШ долларига ёки 6,2 фоизга ошган.

Тошкент шаҳри Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси таркибида энг юқори - 38,5 фоиз улушни эгаллаган. 

2024 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистон экспорт ҳажми қарийб 6,4 млрд АҚШ долларига етган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10 фоизга кўп.

Январ-март ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг 184 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб, ташқи савдо айланмаси ҳажмини 15,8 млрд АҚШ долларига етказган. 

ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (19 фоиз), Россия (17,7 фоиз), Қозоғистон (5,9 фоиз), Туркия (4,1 фоиз) ва Корея Республикасида (3,4 фоиз) қайд этилган.

Top