11:40 / 19.04.2024
52273

Жиззах вилояти ИИБ Хитой фуқаросини қидирувга берди

У солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш ва савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш жиноятларини содир этганликда гумонланмоқда.

Фото: Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси 1994 йил Хитой Халқ Республикасида туғилган ХХР фуқароси Чен Лин Бингни қидирувга берди.

ИИБ хабарига кўра, у Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Ардахшон маҳалласи ҳудудида жойлашган “FESTON” ХСИ МЧЖ ётоқхонасида яшаган.

Чен Лин Бинг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси (Солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) 3-қисми хамда 189-моддаси (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганлиги учун Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан қидирилмоқда.  

Ушбу шахс тўғрисида маълумотга эга бўлган фуқаролар ички ишлар органларига ёки +99872-342-12-02, +99872-342-10-68, +99872-226-03-02, +99893-290-02-30 телефон рақамларига қўнғироқ қилиб хабар бериши сўралган. 

ИИБ ахборотида айтилишича, маълумот берган фуқаронинг шахси сир тутилади ва пул мукофоти билан тақдирланади.

Top