16:30 / 03.03.2024
15758

Одесса ўққа тутилиши оқибатлари ва шарқий фронтдаги дрон овловчилар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 738-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Одессада дрон кўп қаватли уйга урилиши оқибатида ўн киши ҳалок бўлди, шундан уч нафари болалар.
  • Санкт-Петербургда дрон беш қаватли уйга урилди. 250 квартира шикастланган, олти киши жароҳат олган.
  • Олаф Шолц Германия ҳукумати «жуда жиддий маълумот сизиб чиқиши» бўйича текширув олиб борилаётганини айтди. Ундан олдинроқ россиялик пропагандачи Маргарита Симонян немис офицерлари Қрим кўприги бўйлаб зарбаларни муҳокама қилгани айтилган аудиоёзувни эълон қилганди.
  • Украина қуролли кучлари бош қўмондони Олександр Сирский шарқий фронтдаги бригадалар командирлари алмаштирилишини анонс қилди.
  • Брянск областида РФ тергов қўмитаси терговчилари гуруҳи украинлар дрони зарбаси остида қолди. Тўрт киши жароҳатланган.

Санкт-Петербургда дрон портлаши

Санкт-Петербургдаги Пискаревский проспектидаги турар жой биносига дрон келиб урилди. Портлаш оқибатида 250 га яқин квартира шикастланган, олти киши жароҳат олган. Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов бинода яшовчилар вақтинча бўлиш пунктларига жойлаштирилганини, шикастланган квартиралар таъмирлаб берилишини айтган.
Reuters / Scanpix / LETA

Одессага зарба оқибатлари

2 мартга ўтар кечаси Россия Одессага учувчисиз учар қурилмалар билан ҳужум қилди. Зарба оқибатида кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаган, 18 квартира бутунлай вайрон бўлган, яна еттитаси шикастланган. Қутқарувчилар харобалар остидан ўн кишининг жасадини олиб чиқишган, шундан уч нафари болалар.

2 март куни кечқурун икки бола ўлими ҳақида маълум эди. Украина президенти Володимир Зеленский кечқурунги видеомурожаати вақтида уларни номма-ном тилга олди: «Чақалоқ — тўрт ойлик, унинг исми Тимофей. Ва болакай — Марк, ҳали уч ёшга ҳам тўлмаганди». Украин нашрлари ёзишича, зарба оқибатида Маркнинг отаси ҳам ҳалок бўлган, онаси эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Тўрт ойлик Тимофейнинг онаси Анна Гайдаржи ҳам вафот этган, аёлнинг турмуш ўртоғи ва катта қизи омон қолган.

3 март тонгига келиб ҳалок бўлган учинчи бола ҳақида ҳам маълум бўлди. «Аёлнинг жасади ёнидан яна бир чақалоқ жасади топилди. Дастлабки маълумотларга кўра, бола ҳали бир ёшга ҳам тўлмаган», — дея ёзган Одесса области маъмурияти раҳбари Олег Кипер.

Одессада вайрон бўлган уй ўрнидаги харобалар
Nina Liashonok / Укринформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Igor Tkachenko / EPA / Scanpix / LETA
Одессадаги кўп қаватли уйга зарба оқибатида ҳалок бўлганлардан бирининг жасадини олиб чиқаётган қутқарувчилар
Oleksandк Gimanov / AFP / Scanpix / LETA
Oleksandк Gimanov / AFP / Scanpix / LETA
Россияликлар зарбасидан шикастланган уй деразасидан қараётган киши
Nina Liashonok / Укринформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Харкивда украин аскарининг дафн маросими

Hnat Holyk / Gwara Media / Global Images Ukraine / Getty Images

Марйинка яқинидаги украин артиллериячилар

Марйинка яқинидаги бошпанада 105-миллиметр калибрли снарядлардан қолган гилзалар
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ddp / Vida Press
Украина ҚК 79-алоҳида десант-штурм бригадаси ҳарбий хизматчиси Марйинка яқинида 105-мм калибрли гаубицадан ўт очмоқда
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ddp / Vida Press
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ddp / Vida Press
79-бригада ҳарбийси бошпанада
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ddp / Vida Press
Марйинка яқинидаги фронт чизиғида далада чиққан ёнғин
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ddp / Vida Press

Марйинка яқинида дронларга қарши курашаётган мобил ўт очиш гуруҳи

Россия Украина ҳудудига деярли ҳар куни ракеталар ва дронлар билан ҳужум қилмоқда. Фақат 23 февралга ўтар кечасининг ўзида, Украина қуролли кучлари ҳаво кучлари қўмондонлигига кўра, россиялик ҳарбийлар Одесса, Миколайив, Полтава, Днипропетровск ва Харкив областларидаги нишонларга қарата 31 та дрон учирган. Дронларнинг катта қисми — 23 таси — мобил ўт очиш гуруҳларини ҳам ўз ичига олувчи украин ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилган. Бундай бўлинмалар «Геран-2»/Shahed 136 ёки «Ланцет» дронлари каби нисбатан енгил ҳаво нишонларни кузатиш билан шуғулланади. Бундай гуруҳлардан бири Украина ҚКнинг 72- бригадасига бириктирилган ва Донецк яқинидаги Марйинка шаҳри атрофида ишламоқда.

Украина ҚК 72-бригадасининг мобил зенит-ўт очиш гуруҳи аъзоси тўқнашув чизиғида дурбин ёрдамида ҳаво нишонларини кузатмоқда.
Chris McGrath / Getty Images
Украиналик жангчи қўл пулемёти билан душман дронини ўққа тутмоқда.
Chris McGrath / Getty Images
Ҳаво ҳужумига қарши ракеталар билан жиҳозланган «Стрела-10» зенит қурилмаси Марйинка атрофидаги ҳаво объектини нишонга олмоқда.
Chris McGrath / Getty Images

Ҳозирда Марйинка, аниқроғи унинг харобалари — шаҳар тўлиқ вайрон бўлган — РФ қуролли кучлари назорати остида. 2022 йил қишида кенг кўламли уруш бошлангунига қадар Донецк чеккасидаги бу шаҳар Украина қуролли кучлари томонидан Донбассдаги асосий «қалъа»лардан бирига айлантирилганди. Россия қўшини 2022 йил ноябрида Марйинка марказига етиб келди ва кейинги бир неча ой давомида шаҳар учун оғир жанглар давом эттирилди, бу ҳарбий ҳаракатлар давомида шаҳардаги йирик биноларнинг деярли барчаси ер билан битта бўлди. 2023 йил апрелига келиб РФ қуролли кучлари шаҳарнинг кўп қаватли бинолар жойлашган қисмини ҳам эгаллади, аммо украиналик ҳарбийлар шаҳар марказидан ғарбда жойлашган хусусий уйлар ва ўрмонзорларни ўзида сақлаб қолишда давом этди. Фақат 2023 йил декабр ойи охирида Украина қуролли кучлари ўз позицияларини тарк этди ва Марйинка харобалари тўлиғича РФ армияси томонидан эгалланди.

Мобил зенит-ўт очиш гуруҳлари нафақат Донецк областида, балки бутун фронт чизиғи бўйлаб ҳаракатланмоқда. Харкив областида ҳам «дронларни овловчи» худди шундай гуруҳ Украина Миллий гвардияси 5-алоҳида бригадаси сафида хизмат қилмоқда. 

Россия дронлар орқали ҳаво ҳужумларини асосан тунда амалга оширади, шу туфайли ҳаво ҳужумидан мудофаа жангчилари дронларни кузатиш учун мобил прожекторлардан фойдаланади. Харкив области
Vyacheslav Madiyevskyy / Ukrinform / Future Publishing / Getty Images
Зенит-ўт очиш гуруҳи жангчиси тунги осмондаги нишонни кузатиш учун пулемётга ўрнатилган махсус видеоприцелдан фойдаланмоқда
Vyacheslav Madiyevskyy / Ukrinform / Future Publishing / Getty Images

Донецк областидаги украин танкчилари

Бу урушда учувчисиз учар аппаратлардан кенг кўлланиши импровизация орқали турли ҳимоя шакллари пайдо бўлишига олиб келмоқда, хусусан, бундай воситалар эскирган ҳамда бунга мўлжалланмаган, советлар даврига мансуб Т-64 танкларига ҳам ўрнатилмоқда. Бундай экранлар яратиш билан шуғулланаётган жангчилар фикрича, улар зирҳли машина жамоасини «Ланцет» каби учиб юрувчи ўқ-дорилардан ҳимоя қила олмаса ҳам, тижорий дронлардан ташланадиган гранаталардан сақлай олади — бу урушда икки томон ҳам бундай тактикадан фойдаланмоқда. Ўз кўринишига кўра, Т-64 танки бошқа кўплаб зирҳли машиналар каби бундай ҳимояга эга эмас — сўнгги йилларга қадар лойиҳаловчилар шунчаки бундай таҳдидни эътиборга олишмасди. Т-64 1960-йиллар бошида Харкивдаги транспорт машинасозлик заводи конструкторлик бюроси томонидан ишлаб чиқилган. Унинг серияли ишлаб чиқарилиши 1969 йилда тўхтатилган, жами 1192 та шундай техника яратилган. Россия ва Украина томонининг жангларда бой бераётган техникалари ҳисобини юритувчи Oryx проекти маълумотига кўра, можаро бошланганидан буён ишлаб чиқарилган барча танкларнинг катта қисми йўқ қилинган: Россия томонидан турли модификациядаги 80 дан ортиқ машина ҳамда Украина томонидан 300 дан ортиғи. 

Украина қуролли кучлари танкчилари минорасига дронларга қарши ҳимоя воситалари ўрнатилган Т-64 танкини жангга тайёрламоқда. Донецк области.
Jose Colon / Anadolu / ddp / Vida Press
Украина қуролли кучлари танкчилари ўз зирҳли машинаси атрофида.
Jose Colon / Anadolu / ddp / Vida Press
Т-64 танки минорасининг ички қисми кўриниши.
Jose Colon / Anadolu / ddp / Vida Press

Қизил хочнинг Харкив области аҳолисини эвакуация қилаётган ходимлари

Харкив области Купянск райони Олховатка қишлоғи Россия билан чегарадан атиги тўққиз километр масофада жойлашган. Бу райондаги бошқа қишлоқлар қатори у ҳам 2022 йил кузида Украина қуролли кучларининг Балаклия атрофидаги қарши ҳужуми давомида озод этилган. Уруш бошидан буён бу ҳудудда фаол ҳарбий ҳаракатлар деярли олиб борилмаган, аммо сўнгги кунларда ҳудудга авиазарбалар йўлланди. Чегарага яқин яшовчи аҳоли вакиллари доимий зарбалар хавфи остида эвакуацияга мажбур бўлмоқда. 

Харкив области Купянск райони Олховатка қишлоғидаги вайронгарчилик
Yevhen Titov / Anadolu / ddp / Vida Press
Олховаткада яшовчи аёл уйини тарк этмоқда ва Қизил хоч кўнгиллилари ёрдамида эвакуация қилинмоқда.
Yevhen Titov / Anadolu / ddp / Vida Press
Олховаткадаги вайронгарчилик
Yevhen Titov / Anadolu / ddp / Vida Press
Қизил хочнинг Украинадаги бўлими кўнгиллилари эвакуация қилинаётган маҳаллий аҳоли вакилининг буюмларини ташимоқда.
Yevhen Titov / Anadolu / ddp / Vida Press
Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top