Саудия Арабистони – ЖЧ-2034 мезбони. ФИФА президенти тасдиқлади

2034 йилги жаҳон чемпионатининг қайси мамлакатда ўтказилиши маълум бўлди.
ФИФА 31 октябрга қадар мезбонлик учун аризаларни қабул қилди. Унга кўра, фақатгина Саудия Арабистони ЖЧ-2034 мезбонлиги учун расман ариза топширди. Шу тариқа, 2034 йилги мундиалга Саудия Арабистони мезбонлик қилиши маълум бўлди.
ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам ЖЧ-2034 Саудия Арабистонида ўтказилишини тасдиқлаб, ижтимоий тармоқларда бу ҳақда пост қолдирган.
«Футбол дунёни бирлаштиради», - дея ёзади ФИФА президенти.
Аввалроқ, Австралия ЖЧ-2034 мезбонлиги учун ариза топшириш фикридан қайтгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтса, ЖЧ-2030 Уругвай, Парагвай, Аргентина, Марокаш, Испания ва Португалияда ўтказилиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид

22:31 / 31.10.2023
Саудия Арабистони 2034 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши ойдинлашди

02:24 / 01.12.2022
ЖЧ-2022. Аргентина Польшани мағлуб этиб 1-ўрин билан плей-оффга йўл олди, польяклар ҳам 1/8 финалда

20:25 / 26.11.2022
ЖЧ-2022. Польша Саудия Арабистонини мағлуб этди, Левандовскидан турнирдаги илк гол ва ассист

22:55 / 14.11.2019